2016 йилда 1 миллиарддан ортиқ 4G смартфон етказиб берилади

2016 йилда 1 миллиарддан ортиқ 4G смартфон етказиб берилади

International Data Corporation (IDC) компаниясининг 2016 йил бўйича берган ҳисоботида қайд этилишича, жорий йилда жаҳон бўйлаб 1,45 млрд дона смартфон сотувга чиқарилади. Ушбу миқдор 2015 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 0,6 фоизга юқори, холос. 2015 йилда смартфонлар бозори 2014 йилга қараганда 10,4 фоизга ўсган эди.

Шунингдек манбада қайд этилишича, 2016 йилда 4G стандартини қўллаб-қувватлайдиган смартфонларни етказиб бериш илк маротаба 1 млрд донадан ортиши мумкин (1, 17 млрд). 2015 йил маълумотлари билан солиштирганда жорий йилда ушбу сегментда 21,3 фоиз ўсиш кузатилмоқда.

Android-аппаратлар смартфон бозорининг 85,0 фоизини ташкил қилган, 14,3 фоиз қурилмалар iOS платформасига тегишли ва фақатгина 0,4% смартфонлар Windows дастурида ишлайди. Аналитикларнинг ҳисобига кўра, 2020 йилга бориб жаҳон бўйича бир йилда  1,71 млрд дона смартфон сотилиши мумкин экан.