2018 йилда ОК ўйинлар ишлаб чиқарувчиларига 3,2 млрд. рубль тўлаб берди ва илк бор фақат мобил қурилмалар фойдаланувчилари сони 35 млн.дан ошди

  •   DiMaX
  •  472
  •  25.01.2019 15:04

2018 йилда ОК ўйинлар ишлаб чиқарувчиларига 3,2 млрд. рубль тўлаб берди ва илк бор фақат мобил қурилмалар фойдаланувчилари сони 35 млн.дан ошди

Одноклассники ижтимоий тармоғи ўз муштарийлари, уларнинг фаоллиги ва асосий маҳсулотлари бўйича йил якунларини эълон қилди. ОК бизнесининг анъанавий тарзда кенгайиб борувчи бир қатор йўналишлари ижобий ўсиш суръатларини кўрсатди.

ЎҚИНГ: «Одноклассники» UzCard карталарини пул ўтказмалари хизматига боғлади

ОКнинг мобил давраси кенгайиб боришда давом этди: 2018 йилда ижтимоий тармоққа биргина мобил мосламаларидан (mobile only) кирувчилар сони биринчи бор ойига 35 млн. дан ошди.

2018 йилда ОК ўйинлари платформасида ҳам ўсиш кузатилди: бир йил ичида ижтимоий тармоқ ўйинлар ишлаб чиқарувчиларига 3,2 млрд. рублдан ортиқ суммани тўлади, ва ижтимоий тармоқдаги ўйинлар фойдаланувчилари 17 млн. нафар ошди. Ўйин ишлаб чиқарувчилари бутун платформа оборотидан улушни фойдаланувчилар томонидан ўйин ичида амалга ошириладиган харидлари эвазига даромад улуши айланмасидан олади.

Рекламадан келаётган тушум ҳам ортиб бормоқда. ОК реклама берувчилар ва бизнес вертикалларининг ҳар хил турлари учун перфоманс-форматлар ва қамраб олувчи кампаниялар учун имкониятлар яратишни ривожлантиришни давом эттирмоқда. Хусусан, 2018 йилда ижтимоий тармоқнинг якка шоулари дастурлари монетизация қилинди: шоу контентига йирик реклама берувчилар жалб қилиниб, улар шу тариқа интернетда муваффақиятли реклама тадбирларини ўтказди. Умуман олганда ОКнинг видеореклама бўйича тушуми 2,5 баравардан кўп миқдорга ортди, аутстрим-жойлаштиришлар бўйича (реклама видеоси ижтимоий тармоқдаги эълонга интеграциялашадиган ҳолат) эса – 85 фоиздан ортди. Ижтимоий тармоқнинг мобил иловаси давраси ўсиши билан бирга мобил рекламасидан олинадиган даромад миқдори ҳам - бир йил ичида 80 фоиздан кўп миқдорга ошди.

Йил трендларидан бири – бизнеснинг янги йўналишлари кенгайиши

Мобил ўйинлар. 2018 йилда ҳар ойда ОКнинг мобил мосламаларда ўйин ўйновчи давраси 2 баравардан ошди ва ошишда давом этмоқда. Шу билан бирга мобил ўйинларни ўйновчи фойдаланувчилар тўловлари миқдори ҳам ошмоқда: сўнгги йил ичида ижтимоий тармоқнинг мобил ўйин платформасида HTML5 ўйинларни ишлаб чиқарувчилар 300 млн. рубль ишлаб топди – ушбу кўрсаткич бир йил аввалгидан 2,7 баравар юқори.

Хитойдан келтирилган товарлар савдоси. Апрель ойида ижтимоий тармоқда очилган маркетплейс платформаси йил якунида катта даврага эга бўлди – унга ойига ўртача 5,5 млн. дан кўп фойдаланувчилар ташриф буюради (ушбу рақамни ОК илк бор очиб бермоқда). Бунда фойдаланувчиларнинг 40 фоизи биринчи харидни амалга оширганидан сўнг кейингисини амалга ошириш учун қайтиб келади.

Кичик ва ўрта бизнесни илгари суриш. Февраль ойида ижтимоий тармоқда кичик ва ўрта компаниялар томонидан фаол тарзда фойдаланиладиган эълонларни илгари суриш шахсий тизими ташкил этилди. Бунинг натижасида ОКнинг ушбу сегмент орқали олган даромадлари ярим йил ичида икки баравар ўсди.

2018 йилда давранинг контент яратиш ва ундан фойдаланиш, дўстлар ва яқинлар билан алоқада бўлиш борасидаги фаоллиги ошди. Анъанавий ўсиш ОКнинг видеоплатформасида ҳам кузатилди: роликлар ва трансляцияларни томоша қилиш сони энди суткасига 700 млн. дан кўп миқдорни ташкил этмоқда, томоша қилишнинг ўртача вақти эса бир йил ичида 20 фоизга ошди. Бунда фойдаланувчилар нафақат контентни томоша қилди, балки унинг кўпини ўзи ҳам яратди. Бир йил ичида Россияда ноёб эълонлар муаллифлари сони 32 фоизга ошиб, улар кўпроқ қайта алоқага ҳам эга бўлдилар. Хусусан, ОК мобил иловалари фойдаланувчилари аввалги йилга нисбатан 35 фоиз кўпроқ шарҳлар қолдира бошлади.

Шунингдек, фойдаланувчилар ўз яқинлари ва дўстлари билан хусусан, шахсий хабарларда стикерлар ҳамда янги овозли ва видео қўнғироқлар ёрдамида фаолроқ алоқада бўлдилар. Бир йил ичида фойдаланувчилар бир бирига стикерларни 13 баравар кўпроқ жўната бошлади ва 7 баравар кўпроқ қўнғироқ қила бошлади. Бир суткада фойдаланувчилар 2,2 млн. дан кўп қўнғироқларни амалга оширмоқдалар.

Антон Федчин, Одноклассники ижтимоий тармоғи раҳбари:

«2018 йил биз учун тажрибалар йили бўлди. Реклама, ўйинлар, мобил фойдаланиш ва видео каби бизнеснинг асосий йўналишларини кенгайтиришни давом эттириш билан бирга биз янги маҳсулотларни ривожлантиришга катта эътибор қаратдик. Хусусан, биз эътиборимизни натив мобил ўйинларидан HTML5 лойиҳаларига олиб ўтдик. Ушбу лойиҳалар бир йил ичида ҳам давра, ҳам даромад бўйича ўсиш кўрсатди. Тармоқ ичида хусусий маркетплейс билан бирга электрон тижорат йўналишини тўлиқ ишга туширдик. Кичик ва ўрта бизнесни илгари суриш учун янги воситалар тақдим этдик, дўстлар ва яқинлар билан алоқа қилиш қулай бўлиши учун сунъий интеллект негизида қўнғироқлар платформасини қайта ишга туширдик.

Кириб келган йилда биз бизнес, шу жумладан йирик бўлмаган компаниялар учун самарали реклама воситаларини ривожлантиришга бўлган эътиборни сақлаш қолишни режалаштирмоқдамиз ва контент (видео, матнлар, ўйинлар) яратиш, ҳиссиётларни ижтимоий тармоқда акс эттириш, дўстлар ва обуначилар билан алоқа қилиш учун янада кўпроқ имконият тақдим этамиз».

Қуйида 2018 йилнинг декабрь ойи учун йил йилга солиштирилган ҳолда (агар бошқачаси кўрсатилмаган бўлса) ижтимоий тармоқнинг ички маълумотлари бўйича кўрсаткичлар келтирилади.

Анънанавий йўналишлар ва умумий маълумотлар:

Ойига mobile only фойдаланувчилар миқдори – 35,5 млн. (жаҳон бўйича);

Рост mobile only давраси ўсиши – 9 %;

Ўйинлар (десктоп ва мобил) ишлаб чиқарувчиларга тўловлар – 2018 йилда 3,2 млрд. рубль;

Ойига барча платформаларда ўйинчилар миқдори – 17 млн. (жаҳон бўйича);

Ўйинлар даврасининг ўсиши – 12,6%;

Мобил рекламасидан тушадиган тушум миқдорининг ўсиши – 80% дан кўп;

Видеорекламадан тушадиган тушум миқдорининг ўсиши – 2 баравардан кўп;

Аутстрим-рекламадан тушадиган тушум миқдорининг ўсиши – 85% дан кўп;

Бизнеснинг янги йўналишлари:

Ойига мобил платформасида ўйинчилар миқдори – 9,1 млн. (жаҳон бўйича);

Мобил ўйинлари даврасининг ҳар ойда ўсиши – 107%;

2018 йилда HTML5 мобил ўйинлар ишлаб чиқарувчиларига тўланган тўловлар – 300 млн. рубль;

Эълонларни илгари суришнинг натив тизимидан тушадиган тушумлар миқдорининг ўсиши (кичик ва ўрта бизнес) – ярим йил ичида икки баравар;

Ойига товарлар маркетплейси фойдаланувчиларининг ўртача миқдори – 5,5 млн.;

Хитойдан келтирилган товарлар харидорларининг 40 фоизи харидлар учун қайтиб келади.

Фойдаланувчилар фаоллиги:

Эълонлар муаллифлари сонининг ўсиши – 32% (Россия);

Бир суткада овозли ва видеоқўнғироқлар миқдори – 2,2 млн. (жаҳон бўйича);

Суткасига қўнғироқлар миқдорининг ўсиши – 7 баравар (жаҳон бўйича);

Мобил иловаларда ойига шарҳлар сонининг ўсиши – 35% (жаҳон бўйича);

Шахсий хабарларда жўнатиладиган стикерлар сонининг ўсиши – 13 баравар (жаҳон бўйича).

Бир суткада видео 700 млн. марта томоша қилинади (жаҳон бўйича);

Видео даврасининг йиллик ўсиши – 10% (жаҳон бўйича);

Видеони томоша қилишнинг жамланма вақти ўсиши – 20% (жаҳон бўйича);

Томоша қилинадиган жонли трансляциялар сонининг ўсиши – икки баравар (жаҳон бўйича).

ЎҚИНГ: Туркманларга Одноклассники, Facebook, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқлар керак эмас. Уларнинг “Би-Би”си бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.