2018 йилнинг энг яхши бешта смартфони (Fortune версияси)

  •   DiMaX
  •  4323
  •  24.12.2018 12:41

2018 йилнинг энг яхши бешта смартфони (Fortune версияси)

Американинг таниқли тадбиркорлар журнали – Fortune нашри якунига етаётган йилнинг энг яхши смартфонларини эълон қилди. Айтиш керакки, 2012 йилдан буён ушбу рўйхатда Samsung ва Apple етакчилик қилиб келаётир.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: 2018 йил декабргача энг зўр Android-смартфонлар!

Аммо кучлилар бешлигида хитойлик смартфонсозларнинг фаоллигига қараганда, яқин йилларда улар купертинолик ва жанубий кореялик рақибларни қувиб ўтишса керак.

Хулласи калом, Fortune версиясига кўра, 2018 йилнинг энг яхши смартфонлари ва бунинг сабаблари қуйидагича:

  1. Apple iPhone XS Max – аппарат қисми ва сифатли дастурий таъминоти учун. (Сотиб олиш)
  2. Google Pixel 3 – фотосурат сифати учун.
  3. Huawei Mate 20 Pro – аъло даражадаги фотоимкониятлари, автономлиги ва «сунъий онг» тизими учун.
  4. OnePlus 6T – самарадорлик ва нарх жиҳатдан аъло даражадаги мутаносиблиги, шунингдек, экрандаги бармоқ изининг ишлаш тезлиги учун.
  5. Samsung Galaxy Note 9 – Android оламидаги энг яхши флагман бўлгани учун. (Сотиб олиш)

Таъкидлаб ўтиш керакки, бу – Fortune нашрининг фикри, лекин айрим бенчмарклар бунга қўшилмайди...

ЎҚИНГ: AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!