2021 йилда смартфонда 6.3 баробар кўпроқ маълумот алмаша бошлайсиз

2021 йилда смартфонда 6.3 баробар кўпроқ маълумот алмаша бошлайсиз

2021 йилга келиб Шимолий Америкада истиқомат қилаётган смартфон фойдаланувчилари ҳар ойда ўртача 8.9 Гбайт маълумотни истеъмол қила бошлайди. Бу ҳақда Ericsson Mobility Report муассасаси ҳисоботида маълум қилинган.

Ҳисоботда айтилишича, бугунда фаол смартфон фойдаланувчиси узоғи билан бир ойда ўртача 1.4 Гбайт маълумотни ўқимоқда ёки алмашмоқда.

Осиё минтақасининг аксарият мамлакатларида эса бу кўрсаткич 6-7 Гбайт.гача ўсиши айтилмоқда.

Экспертлар мазкур ўсишни 4G LTE ҳамда 2020 йилда жорий қилиниши кутилаётган 5G  алоқа технологиялари билан боғлашмоқда.

“Шунингдек, смартфонлар орқали олинадиган маълумот ҳажмининг ўсиши бевосита “ақлли телефон”ларнинг оммалашиши билан ҳам боғланмоқда.

Бунда, айниқса фойдаланувчилар ўртасида ўзаро алмашилинадиган видео мулоқотларнинг ўрни муҳим”, дейилади ҳисоботда.

Жумладан, ўзаро алмашилинадиган маълумотларнинг энг кам миқдори, яъни ҳужжат ва файлларни, веб-қидирув, иловаларни юклаб олиш билан бирга, 55 фоизини видео маълумотлар ташкил этади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!