21 декабрда Huawei яна битта смартфон тақдим этмоқчи

  •   DiMaX
  •  1357
  •  14.12.2017 15:35

21 декабрда Huawei яна битта смартфон тақдим этмоқчи

Хитойлик смартфонсоз ўзининг Honor 9 моделини шу йилнинг 12 июнида намойиш этган эди. Унинг Lite версияси ҳам чиқаётгани ҳақида кўп гап-сўзлар тарқалди. Ниҳоят, бугун Huawei мазкур хабарларни тасдиқлади, деб ёзади ixbt.com сайти.

ЎҚИНГ: Ярим баҳосидаги флагман – Honor 9 юртимизда ҳам сотилмоқда!

Хабарга кўра, Huawei Honor 9 Lite модели 21 декабрда кенг оммага расман тақдим этилади. Мазкур тақдимотга чақирилган журналистларга тарқатилган таклифнома тўпламидаги бир жуфт кўзойнак эса смартфоннинг камераси «қўш кўзли», яъни иккита объективга эга эканлигига ишора қилади.

Маълумотларга кўра, Honor 9 Lite диагонали 5,65 дюймга тенг экранга эга. Томонлари ўзаро 18:9 нисбатда бўлган дисплейнинг тасвир аниқлиги эса 2160х1080 пикселни ташкил этади. Huawei бу маҳсулотига ўзининг Hisilicon Kirin 659 процессорини ҳамда 3 ёки 4 гигабайтлик тезкор хотира ўрнатган. Смартфоннинг асосий камераси 20 ҳамда 13 мегапикселли датчиклардан иборат.

Дарвоқе, камераси учта объективга эга смартфон ҳам тайёрланаётганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Смартфон саноатида ҳайратомуз девайс кутилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!