27/07/2017: Хитойликлар учун илоҳий рақам остида янги флагман тақдим қилинади

27/07/2017: Хитойликлар учун илоҳий рақам остида янги флагман тақдим қилинади

2016 йил “7” рақами қайсидир смартфон моделига омад олиб келди, бу рақамга эга қайсидир смартфон модели эса омадсизликка дучор бўлди. Бу рақамни илоҳий ҳисоблаган Хитойда таниқли смартфонсоз Meizu ўзининг Meizu Pro 7 ҳамда и Pro 7 Plus флагманларини мухлислари эътиборига ҳавола қилмоқчи. Энг қизиғи, ирим-сиримларга ўта эътиқоди баланд хитойликлар смартфонни 07/07/2017 санасида тақдим қилишмоқчи.

Техно-шпионларнинг маълум қилишларича, Meizu Pro 7 смартфони 5,5 дюймли, FullHD сиғимли дисплейга эга бўлади. Ундаги Helio X30 илғор процессори 10 нанометрли тех-жараёнда ишлайди. Бош камера ҳар бири 12 мегапикселли 2 та ( Sony IMX386 ва IMX286) сенсордан иборат бўлади. Олд камера сиғими эса 16 Мп.ни ташкил қилади.

Pro 7 Plus модели эса нисбатан яхши процессор, каттароқ дисплейга эга бўлади.

Смартфонлардаги энг катта янгилик — унинг орқа панелидан ўрин олган қўшимча — E-Ink, яъни оқ-қора дисплей бўлади. Бу дисплейда сана, соат ва ўтказиб юборилган ҳодисалар ҳақидаги хабарлар акс этади.

Шунингдек, Meizu гаджетлари шу вақтга қадар сиғимдор ва тезкор қувват оладиган “қувват тош”лари билан машҳур. Мазкур флагманда ҳам тез қувват тўлдиришда энг илғор технологиянинг татбиқ қилиниши кутилмоқда.

Meizu Pro 7 сотувга 7 августдан чиқарилиши мумкин. Meizu Pro 7 талқинига кўра $409 — $484, Pro 7 Plus эса $484 ва $555 доллардан сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.