3-Д принтер воситасида стетофонендоскоп ишлаб чиқарилади

3-Д принтер воситасида стетофонендоскоп ишлаб чиқарилади

Канадада 3-Д принтер воситасида стетофонендоскоп ишлаб чиқариладиган бўлди. Тиббиёт ходимлари учун зарурий ускунани бундай усулда тайёрлашни келиб чиқиши фаластиклик бўлган шифокор Тариқ Лубани  таклиф қилди.

“Жиянимнинг ўйинчоқ стетофонендоскопини кўриб қолдим ва бундай ускунани пластикдан ҳам тайёрлаш мумкинлиги ҳаёлимга келди”, дейди ушбу ташаббус билан чиққан шифокор.

Бунда стетофонендоскопни қандай материалдан ишлангани муҳим эмас, асосийси уни 3-Д принтерда сифатли тайёрлашга эътибор қаратиш керак бўлади. Ҳозир Канададаги устахоналардан бирида унча катта бўлмаган принтер ёрдамида стетофонендоскоплар қуйиляпти.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бундай усулда тайёрланган битта стетофонендоскопнинг таннархи 2 доллару 50 центдан ортиқ бўлмайди. Шу тариқа шифокорларни арзон тиббий ускуна билан таъминлаш имконияти юзага келади. Ҳозир Канададда стетофонендоскопни 3-Д принтер воситасида оммавий равишда ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриляпти.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!