3 ноябрь –халқаро SOS сигнали тасдиқланган сана

3 ноябрь –халқаро SOS сигнали тасдиқланган сана

Бундан роппа-роса 110 йил аввал, 1906 йилнинг 3 ноябрида Берлинда ўтказилган Халқаро радиотелеграф конвенциясида SOS сигнали денгиз радио алоқаси учун ҳалокатни билдирадиган ягона сигнал сифатида тасдиқланади. Сигнал Морзе алифбосида “учта нуқта, учта тире ва яна учта нуқта”дан иборат. Бундан аввалроқ бундай турдаги хабарлар учун денгизда CQD сигналидан фойдаланишган, бироқ уни кўп ҳолларда қуруқликдан келадиган CQ сигнали билан адаштиришган.

1999 йилнинг 1 февралида SOS сигнали Халқаро денгиз ташкилоти томонидан автоматлаштирилган GMDSS тизими билан алмаштирилади, бироқ ҳалокат ва офатни билдириш учун ҳалигача SOS сигналидан фойдаланиш мумкин. Овозли алоқада SOS ўрнида Mayday сигнали қўлланилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!