8 июнгача PUBG бепул бўлди, сотиб олувчиларга эса 50% чегирма ҳам бор! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2111
  •  05.06.2020 18:20

8 июнгача PUBG бепул бўлди, сотиб олувчиларга эса 50% чегирма ҳам бор! (+видео)

Коронавирус пандемияси палласида ўйинларни бепул тақдим этиш анъанси давом этмоқда. Компьютер ўйинлари ва дастурлари онлайн сервиси – Steam ҳам геймерларга навбатдаги ҳадясини тайёрлади.

ЎҚИНГ: PlayStation 5’га чиқадиган барча 38 та ўйин расмий рўйхатда!

PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг 7.2-версияси тест босқичидан муваффақиятли ўтиб, геймерларга оммавий тақдим этилган эди. Steam сервиси уни 8 июнгача бепул ўйнаш имконини тақдим этди.

Геймерлар бунда PUBG’нинг барча режимларида ўйнашлари мумкин, лекин бепул ўйнаётганлар ўйин ичидаги дўкондан фойдалана олмайдилар. Бундан ташқари, ушбу муддатда ўйинни харид қилувчиларга эллик фоизлик чегирма ҳам берилади.

PUBG ўйинининг бепуллик муддати 8 июнь куни, Тошкент вақти билан соат 22:00 гача давом этади. Фурсатдан фойдаланиб қолиш учун Steam сайтининг тегишли саҳифасига ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Шунингдек, бирга ўйнайдиган дўстларингизга ҳам бу янгиликни улашиш эсингиздан чиқмасин.

ЎҚИНГ: PUBG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.