87 ёшли кампирни Instagram'да 160 минг кузатувчиси бор, сизда-чи?

87 ёшли кампирни Instagram'да 160 минг кузатувчиси бор, сизда-чи?

87 ёшли онахон Paint дастурида чизган суратлари билан жаҳонни ҳайратга солмоқда.

Биз одатда 80 дан ошган онахонларни неваралар даврасида дуога қўл очган ёки дўст-дугоналари билан суҳбатлашиб ўтирган ҳолатда тасаввур қиламиз. Бироқ Конча Гарсия Заера (Concha García Zaera) исмли қизиқувчан онахоннинг хатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқлардаги бир неча юз минглик мухлислари сонини ошиб боришига сабабчи бўлмоқда. Боиси, 87 ёшли Гарсия Заера Paint дастуридан фойдаланиб ақлбовар қилмас суратлар чизмоқда.

Гарсия Заера Microsoft Windows тизимидаги оддий график-тасвир иловасидан бундан 12 йил муқаддам фойдаланишни бошлаган. Ўшанда касалманд турмуш ўртоғига ғамхўрлик қилган онахон уйидан чиқмаган ва бўш вақтини компьютерда электрон сурат чизиш машқлари учун сарф қилган. Унинг фарзандлари ва неваралари онахондаги бу қизиқишни ҳурмат қилиб, янада яхши компьютер ва сурат чизишга мўлжалланган дастурлар совға қилишган.

Рассомнинг фикрларига кўра, сурат чизиш унга кексалик ташвишларидан халос бўлишига ёрдам беради. У бир суратни чизиш учун 2 ҳафта вақт сарф қилади. Асосан суратларга деталларни қўшиш кўп вақтни олади.

Ижодкор онахон март ойида Instagram тармоғида ўзининг саҳифасини очгач, 9 мартда унинг кузатувчилари 300 нафарга, ойнинг охирида эса 160 минг нафардан ошиб кетган. Аммо унинг ўзи суратлари одамларни нимаси билан қизиқтиришини билмайди. «Мен жуда содда суратларни чизаман», — дейди Гарсия Заера.

Конча Гарсия Заера (Concha García Zaera) компьютерда чизган суратларга ўзингиз баҳо беринг:

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!