9 та Xiaomi смартфони MIUI 13 операцион тизимига ўтишга тайёр

9 та Xiaomi смартфони MIUI 13 операцион тизимига ўтишга тайёр

Xiaomi бош директори Лей Жун MIUI тизимининг навбатдаги версияси смартфонларга шу йилнинг охиригача жўнатилиши ҳақида маълумот берган эди. 

Кеча эса янги MIUI 13 тизимига ўтувчи биринчи смартфонлар рўйхати аниқ бўлди. 

Ушбу смартфонлар рўйхати MIUI 13'нинг манба кўдидан олинган бўлиб, рўйхатдан Mi Mix 4, Mi 11, Mi 11 Pro, Mi 11 Ultra, Mi 11 Lite, Mi 10S, Redmi K40, K40 Pro ҳамда K40 Pro+ смартфонлари ўрин олган. 

Қолган смартфонлар, эҳтимол, келаси йилдан янги тизимга ўтишни бошлайди. 

ЎҚИНГ: Чизмалар Xiaomi 12 Ultra қандай дизайнда бўлишини кўрсатиб берди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!