«Ал-Хоразмий издошлари» танловида қатнашиб, мукофотларга эга бўлинг!

  •   DiMaX
  •  805
  •  04.04.2019 13:55

«Ал-Хоразмий издошлари» танловида қатнашиб, мукофотларга эга бўлинг!

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети «Ал-Хоразмий издошлари» конкурсига таклиф этмоқда. Бу тўғрида ТАТУ матбуот хизмати унинг расмий сайтида эълон берган.

ЎҚИНГ: ТАТУда космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида магистрлар тайёрланади

10-11-синфларнинг иқтидорли ўқувчилари ўртасида математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан «Ал-Хоразмий издошлари» интеграциялашган кўрик-танловига старт берилди, дейилади хабарда.

Мазкур танловда қатнашиш истагида бўлган ёшлар 2019 йилнинг 1 апрелидан 10 апрелига қадар мана бу манзил орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, интеграциялашган кўрик-танлов ғолибларига пул мукофотлари ажратилган. 1-ўрин – энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида,  2-ўрин – энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баробари миқдорида,  3-ўрин – энг кам ойлик иш ҳақининг 60 баробари миқдорида мукофотларга эга бўладилар.

ЎҚИНГ: Google стажировкасида қатнашиб, 3000 доллар стипендия олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!