AliExpress’даги QKZ қулоқчинлари нархлари

  •   DiMaX
  •  1367
  •  05.03.2018 17:04

AliExpress’даги QKZ қулоқчинлари нархлари

Ҳозирда кўпчилик юртдошларимиз онлайн савдо платформалари орқали турли гаджетларга буюртма бериш йўли билан харид қилишмоқда. Шуни инобатга олиб, биз AliExpress онлайн бозорида таклиф этилаётган баъзи қулоқчин моделларининг қисқача тавсифлари ва нархларини эътиборингизга ҳавола этаётирмиз.

ЎҚИНГ: AliExpress’да «ақлли» билагузуклар нархлари

Агарда наушникларни AliExpress онлайн савдо платформаси орқали харид қилсангиз, анча маблағни ҳам тежайсиз. Қуйида QKZ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, мазкур интернет-бозорда савдога қўйилган айрим қулоқчинларнинг нархлари ва қисқача тавсифларини келтирмоқдамиз.

Улардан қай бири маъқул келса, номи ёнидаги нархга ҳамда тавсифининг охирига жойланган ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтишингиз, суратлари хусусиятлари ва видеолари билан батафсил танишиб чиқишингиз ҳамда буюртма беришингиз мумкин.

Қани, кетдикми?

1. QKZ DT1 – рух қопламали HiFi-қулоқчин – 5.99 АҚШ доллари

QKZ бренднинг DT1 русумли ушбу аксессуари металл қопламали бўлиб, қулоқ чиғаноғи ичига кириб турувчи қисмига силикон қўйилган. Бу стерео қулоқчин шовқинни пасайтирувчи функцияга ҳам эга. Ўзида микрофон мавжуд, Android ҳамда iOS тизимли мобил қурилмалар билан яхши «келишади». Частота диапазони 20 – 20000 герцга, симининг узунлиги 1.25 метрга, вазни 30 граммга тенг. Play/Pause, қўнғироққа жавоб бериш/қўнғироқни узиш функцияларига эга.

QKZ DT1 қулоқчинининг барча хусусиятлари билан батафсил танишиш, суратлари ва видеосини кўриш, шунингдек харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтишингиз мумкин.

2. QKZ KD2 – қўшалоқ динамикли қулоқчин – 17 АҚШ доллари

Эргономик дизайнли мазкур қулоқчин Dual driver хусусиятига эга, яъни ҳар бир томонида иккитадан динамик мавжуд. Барабанчалари металлдан ясалган, учи силиконли. Частота диапазони 20 – 22000 герцга, симининг узунлиги 1.20 метрга, вазни 20 граммга тенг. Play/Pause, қўнғироққа жавоб бериш/қўнғироқни узиш функцияларига ҳамда микрофонга эга. 3.5 миллиметрлик тирқишга эга бўлган Apple гаджетларига, «яшил роботчали» смартфону планшетларга ва бошқа девайсларга тушади.

QKZ KD2 қулоқчинининг барча хусусиятлари билан батафсил танишиш, суратлари ва видеосини кўриш, сотиб олиш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтсангиз бўлади.

3. QKZ KD3 – юқори сифатли қулоқчин – 10.99 АҚШ доллари

Ушбу металл қулоқчин овозни супер бас, стерео сифатли тарзда етказиб бера олади. Умумий вазни 20 граммга, симининг узунлиги эса 120 сантиметрга тенг. Сифатли микрофонга ва қувватли динамикка эга, частота диапазони 20 – 20000 герцни ташкил этади. Play/Pause, қўнғироққа жавоб бериш/қўнғироқни узиш функциялари бор.

QKZ KD3 қулоқчинининг барча хусусиятлари билан батафсил танишиш, суратлари ва видеосини кўриш ҳамда буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтишингиз мумкин.

4. QKZ KD4 – қўш динамикли ёшларбоп қулоқчин – 9.99 АҚШ доллари

Бу моделнинг ҳам ҳар бир томонида иккитадан динамик жойланган – овозни кучли, стерео тарзида етказиб беради. Дизайни спорт услубида ишланган, Extra Bass тизимига эга. Кабелининг узунлиги 1.20 метрни, вазни эса 20 граммни ташкил этади. 20 – 20000 герц частотали диапазонда овоз етказиб беради. 3.5 миллиметрлик аудиотирқишга эга бўлган мобил алоқа ва ўйин қурилмаларига мос тушади. Play/Pause, қўнғироққа жавоб бериш/қўнғироқни узиш функциялари мавжуд.

QKZ KD4 қулоқчинининг барча хусусиятлари билан батафсил танишиш, суратлари ва видеосини кўриш ҳамда сотиб олиш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтишингиз мумкин.

5. QKZ KD5 Pro – қўш динамикли қулоқчин – 29.98 АҚШ доллари

Бу аксессуар нисбатан қимматроқ бўлса-да, пулига арзийди. Стерео овозли бу гибрид наушник юқори сифатли товушни барқарорлаштириб – балансга тушириб берувчи махсус жиҳозга ва Extra Bass тизимига ҳам эга. Барабанчалари металлдан қилинган, турли ўлчамлардаги силикон қисмларни алмаштириб жойласа бўлади. Частоталари диапазони 20 – 20000 герцни ташкил этади. 3.5 миллиметрлик аудиотирқишга эга бўлган деярли барча девайслар билан «келишиб ишлай» олади. Микрофони, Play/Pause, қўнғироққа жавоб бериш/қўнғироқни узиш функциялари мавжуд.

QKZ KD5 Pro наушнигининг барча хусусиятлари билан батафсил танишиш, суратлари ва видеосини кўриш ҳамда буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтсангиз бўлади.

6. QKZ KD9 – ўзгача дизайнли ажойиб қулоқчин – 49.99 АҚШ доллари

QKZ брендининг KD9 гибрид наушниги – бугунги тўпламимиздаги энг қиммат гаджет ҳисобланади. Бироқ унинг сифати ҳам нархига яраша. Металл қулоқчиннинг силикон учларини қулоқ ўлчамига мослаб алмаштириш мумкин. Ўзи қулоқнинг устидан тушиб, маҳкам ўрнашиб туради. Extra Bass тизимига эга, шунингдек, бу моделнинг ичида ҳам товушни баланслаштириб берувчи қурилмаси бор. Вазни 22 граммга, симининг узунлиги 1.2 метрга етади. Унинг товуш частотаси диапазони 100 – 30000 герцни ташкил этади. 3.5 миллиметрлик аудиотирқиши бўлган ҳар қандай гаджетга улаб ишлатиш мумкин. Микрофони, Play/Pause, қўнғироққа жавоб бериш/қўнғироқни узиш функциялари ҳамда шовқинни камайтириш тизими мавжуд.

QKZ KD9 аксессуарининг барча хусусиятлари билан батафсил танишиш, суратлари ва видеосини кўриш ҳамда буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтишингиз мумкин.

Агарда онлайн харид борасида тажрибангиз етарли бўлмаса, у ҳолда товарларга «Terabayt.uz» сайтимиз орқали буюртма бериш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.