Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Beeline Wi-Fi хизмати ишга туширилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий  кутубхонасида Beeline Wi-Fi хизмати ишга туширилди

Йирик алоқа оператори Beeline Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Wi-Fi хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Эндиликда Beeline абонентлари тезкор Интернетнинг барча имкониятларидан соатига $0,50 эвазига фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш чоғида трафик чекланмайди, деб хабар бермоқда Beeline.

Beeline‘нинг аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fi‘дан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.

Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида ва Beeline Uzbekistan мобиль иловасида