Алишер Усмонов «ИКС Холдинг» IT-компаниялар гуруҳини сотиб олди

  •   DiMaX
  •  1518
  •  30.04.2020 18:21

Алишер Усмонов «ИКС Холдинг» IT-компаниялар гуруҳини сотиб олди

Келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов’га қарашли USM холдинги ўзининг шўъба корхонаси – «ЮэСэМ Телеком» орқали «ИКС Холдинг» IT-компаниялар гуруҳининг 100% акцияларини харид қилишга келишиб олди. Компаниялар биргаликда йирик ахборотлар (big data) ҳамда рақамли хизматлар соҳаларида янги маҳсулотлар ишлаб чиқишмоқчи.

ЎҚИНГ: Telegram’даги террорчилар Алишер Усмонов компаниясига қарашли мессенжерга кўчиб ўтишган!

USM холдинги янги активлар эвазига МДҲ ва Шарқий Европа ҳудудидаги энг йирик IT-компанияга айланишни режалаштирмоқда.

Келишув шартларига кўра, «ИКС Холдинг» асосчиси Антон Черепенников «ЮэСэМ Телеком» акцияларининг 10% қисмига эгалик қилади, 80 фоизи USM тасарруфида қолади, яна 10 фоизи эса USM бош директори Иван Стрешинский қўлига ўтади.

ЎҚИНГ: «Яндекс»га қарши Алишер Усмонов, Герман Греф ва Сергей Чемезов бирлашди

«ИКС Холдинг» аллақачон «МегаФон» уяли алоқа операторининг ҳамкори сифатида фаолият юритмоқда – унга биллинг технологияларини, CRM-тизимларни тақдим этади ва хавфсизлик инфратузилмасини мустаҳкамлайди. Янги шартнома эса компания технологияларини оператор инфратузилмасига тўлиқ татбиқ этишга ҳам ёрдам беради.

Алишер Усмонов асос солган USM холдинги таркибига фойдали қазилмалар қазиб олиш, ААКТ ҳамда телеком соҳаларидаги йирик компаниялар – «Металлоинвест», «Мегафон» ҳамда «Байкальская горная компания» киради. Шунингдек, мазкур холдинг Mail.ru Group компаниясининг акцияларига ҳам эгалик қилади.

«ИКС Холдинг» гуруҳи таркибида эса «Цитадель», «Форпост» ва «Криптонит» каби йирик IT-компаниялар мавжуд. Улар ахборот хавфсизлиги, сунъий идрок, инвестициялар борасидаги ишланмалар, шунингдек, йирик ишлаб чиқариш тизимларини рақамли шаклга ўтказиш ишлари билан шуғулланади.

ЎҚИНГ: Алишер Усмонов компанияси Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа операторини сотиб оляпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!