AMD 16 ядроли Ryzen Threadripper процессорини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1515
  •  01.06.2017 12:47

AMD 16 ядроли Ryzen Threadripper процессорини тақдим этди

AMD компанияси Computex 2017 кўргазмасида Ryzen Threadripper номли 16 ядроли процессорини тақдим этди. Тақдимотда қурилманинг ишлашини – ўйинларда ва тестларда намойиш қилишди, деб ёзади PCWorld нашри.

AMD’нинг янги процессори имкониятларининг намойиши гўёки сешанба куни бўлиб ўтган Intel Core i9 тақдимотига жавоб бўлди. Бир нарсани таъкидлаш керакки, Intel’нинг илғор процессори 18 та ядрога эга, яъни – AMD’никидан иккитага ортиқ. Бироқ унда 44 та PCIe-йўлакча мавжуд, Threadripper’да эса бундай йўлакчалар сони нақ 64 та. Шулардан тўртта йўлакча процессор ва чипсетнинг асосий портлар тўплами билан алоқаси учун қўлланади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Ryzen 7 ва Core i7-7700K сингари кенг тарқалган платформаларда одатда 16 та PCIe-йўлакча мавжуд бўлади. Intel’нинг янги платформаси Core i9 / X299 эса  44 тагача PCIe-йўлакча орқали маълумот ўтказиш қобилиятига эга.

Қуйидаги суратда AMD’нинг Computex 2017 кўргазмасида тақдим этилган иккита янги қурилмаси – 16 ядроли Ryzen Threadripper процессори (чапда) ҳамда 4 ядроли Ryzen Mobile мобил чипи (ўнгда) акс эттирилган:

Threadripper процессори Simultaneous Multi-threading маълумотларни кўп оқимли қайта ишлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. У тўрт каналли DDR4 хотира контроллери билан жиҳозланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.