AMD Intel’ни ортда қолдирадими? Шундай бўлиши мумкинми?

  •   Saroy
  •  262
  •  14.09.2018 11:57

AMD Intel’ни ортда қолдирадими? Шундай бўлиши мумкинми?

Canalys таҳлил компаниясининг ҳисоботи тармоқларда пайдо бўлди. Унда мижозларга компаниянинг келгусидаги башоратлари ҳақида  маълум қилинган. Энг қизиғи, ҳисоботда « 2019 йилга келиб процессорининг ишлаш смарадорлиги бўйича AMD компанияси  Intel’дан ўтади» дейилган. Бу анчайин журъат билан айтилган башорат бўлиб, кутилишича, 7 нанометрли процессорли AMD Zen 2 билан боғлиқ бўлиши мумкин. Уни келаси йилда чиқариш режалаштирилган.

AMD’нинг топ серверли 7 нанометрли  Zen 2 Epyc чипи ҳақида жорий йилнинг бошиданоқ маълум қилинган эди, Эҳтимол, у 2019 йилнинг биринчи ярмида пайдо бўлар. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки,  Canalys таҳлил компаниясининг нуфузли мижозлардан таркиб топган яхшигина рўйхати мавжуд, жумладан, Amazon, Acer, Apple, Samsung, Lenovo ва HP.  Шундай экан унинг маслаҳати ушбу мижозлар томонидан инобатга олиниши мумкин.

ЎҚИНГ:Intel'нинг қудратли янги олти ядроли процессорлари қайси ноутбукларга ўрнатила бошланди?

Агентлик ҳамкорларига AMD процессорларидан фаол фойдаланишни маслаҳат бермоқда. Шунингдек Canalys’нинг ёзишича,  AMD чиплари Fortnite, PUBG ёки SCUM матчлари билан стартап компанияларга жуда мос келади. Бу вақтда Intel 14 нанометрли чипларни сотувга чиқариш муаммосини ҳал этиш билан овора. Бу ҳам AMD учун қўл келмоқда.

Intel 10-нанометрли архитектурага ўтишни фақат келаси йилнинг иккинчи ярмига ежалаштирмоқда.  Бу вақтга келиб, ПК компьютерлари ва сермерларда  AMD'нинг 7 нанометрли Zen 2   процессорлари ўрнатилган бўлиши мумкин. Бунга Intel қандай жавоб беради, бунисини вақт кўрсатади.

ЎҚИНГ:AMD «тўрттаси биттада» EPYC 7000 процессорларини тақдим этди

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!