Америкалик блоггер iPhone 6S’ни қозонда қайнатди

Америкалик блоггер iPhone 6S’ни қозонда қайнатди

Америкалик машҳур блоггер TechRax Youtube’даги каналида iPhone 6S телефони устидан антиқа тажриба ўтказди.  У яп-янги смартфонни қайнаб турган сувга ташлаб,  бир неча дақиқа “пиширди”.  Телефон қайнаётган сувга тушгач,  орадан бир неча сония ўтиб ўчиб қолди.  Шунга қарамай,  у сувда 10-15 дақиқа ётди.  Сўнг блоггер iPhone 6Sни сувдан олиб ёқишга уринди.  Кейин нима бўлганини юқоридаги видеони томоша қилсангиз,  билиб оласиз.  Ажойиб ва кутилмаган натижа…

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!