Америкалик муҳандислар 5 дақиқада қувват оладиган аккумуляторни ишлаб чиқди

Америкалик муҳандислар 5 дақиқада қувват оладиган аккумуляторни ишлаб чиқди

Колорадодаги маҳаллий Prieto Battery компанияси мис кўпигидан аккумулятор тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқди. Bloomberg нашри маълумотларига кўра, инновацион баттареяларни 5 дақиқалик қувватланишдан сўнг, 10 соат бемалол ишлатиши мумкин.

Қоплама ўрнига кўпик
Замонавий литий-ионли батареяларда юпқа қопламалардан фойдаланилади. Агар улар мис кўпигига алмаштирилса, 3D-материалнинг тузилиши туфайли электронлар эмиссияси майдони сезиларли даражада ошади.

Компания асосчиси, Берклидаги Калифорния университети дастурчиси, неорганик кимё фанлари доктори Эми Прайто(Ami Prieto)нинг фикрича, аккумуляторлар исталган кўриниш ва ўлчамга эга бўла олади.

Бундай материаллар нафақат смартфон, планшет, фитнес-трекер, балки электромобиль, электр тармоқлари ва қуёш батареялари учун ҳам қувват йиғиш имконига эга.

Prieto Battery компанияси АҚШнинг Intel Capital фондидан 3 млн доллар маблағ олишга эришди ва қўшимча инвестициялар жалб этиш ниятида. Мис кўпикли аккумуляторларни оммавий равишда ишлаб чиқариш яқин икки йил ичида амалга оширилиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!