Android 12 билан ишлайдиган тугмали телефон

Android 12 билан ишлайдиган тугмали телефон

Хитойнинг Duoqin компанияси эҳтимол жорий йилнинг энг ноодатий телефонини тақдим қилди. F22 Pro деб номланувчи ушбу гибрид мобил қурилма ҳам рақамли тугмалар, ҳам 3.5 дюймли сенсор экранга эга.

Шунингдек, телефоннинг расмий постерларидан кўриш мумкинки, унинг селфи камера жуда ноанъанавий жойга, "#" тугмаси ёнига ўрнатилган. Маълум бўлишича, қурилманинг орқа томони юқори марказида битталик камера ва LED чироқ ҳам ўрнатилган.

F22 Pro техник хусусиятлари ҳақида унчалик кўп маълумот берилмаган, лекин қурилма Android операцион тизимида, бўлганда ҳам энг сўнгги версия, Android 12'да ишлаши айтилмоқда.

Ҳозирча қурилма нархи ва аниқ чиқарилиши санаси номаълум, аммо, бундай телефон компанияга бегона эмас ва Duoqin олдин чиқарган F21 Pro 100 доллар атрофидаги нархда бўлган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Book S 12.4 планшети тақдим этилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!