Android-иловани смартфонга ўрнатмасдан ишлатиб кўрамиз

  •   DiMaX
  •  1177
  •  10.02.2020 09:26

Android-иловани смартфонга ўрнатмасдан ишлатиб кўрамиз

Play Market’даги айрим дастурларни смартфонга ўрнатмай туриб ҳам ишлатиб кўриш мумкинлигини билармидингиз? Бунда бизга Google компаниясининг Instant Apps («Бир зумда ишга тушувчи иловалар») технологияси ёрдамга келади.

ЎҚИНГ: «Бу иловадан фойдаланиш хавфли!» – Telegram асосчиси яна чиқиш қилди

Бунинг учун аввал мана шу функционалга эга бўлган иловаларни ўрнатмасдан қўллаши учун смартфонингизга қуйидаги тартибда рухсат беришингиз керак:

  1. Android-смартфон Созламаларини очиб, «Google» бўлимига кирасиз.
  2. Бўлинмалар орасида «Приложения с мгновенным запуском»ни топиб, переключателини ёқасиз.
  3. «ОК»ни босиб тасдиқлайсиз ва чиқасиз.

Энди эса Play Market’ни очиб, тезкор ишга туширилиш функционалига эга иловаларни топасиз, масалан – Vimeo. Унинг саҳифасига ўтиб, «Попробовать» тугмачасини босасиз ва юкланишини кутасиз.

Шу тариқа, Instant Apps технологиясини қўллаб-қувватловчи иловаларни смартфонга ўрнатмасдан туриб синаб кўриш, маъқул келса кейин ўрнатиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз фоточақноғига қўшимча имкониятлар бахш этувчи учта бепул илова

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!