AnTuTu рейтингида етакчи ўзгарди

AnTuTu рейтингида етакчи ўзгарди

AnTuTu бенчмаркида Red Magic 7 смартфони 1 101 769 баллни қўлга киритиб, етакчиликни Black Shark 4S Pro'дан тортиб олди. 

Яқинда ушбу смартфон Хитойда сотувга чиқади. Маҳаллий регулятор 3C берган маълумотларга кўра, қурилма 165 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлади. 

Red Magic 7 модели аллақачон TENAA томонидан сертификатланган. Унга кўра, қурилма Snapdragon 8 Gen1 чипи, 18ГБ тезкор ва 1ТБ доимий хотира, 64МП асосий камера ҳамда 6.8 дюймли OLED дисплейи билан жиҳозланади. 

ЎҚИНГ: Рамкасиз дисплейга эга бўлган илк ўйинбоп смартфон тақдим этилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.