AnTuTu'да навбатдаги рекорд!

AnTuTu'да навбатдаги рекорд!

Январь ойи охирида, якка чипли Qualcomm Snapdragon 865 тизими билан жиҳозланган Realme'нинг бўлажак флагман смартфони машҳур AnTuTu синов дастурида деярли 575 000 балл тўплаганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Аввалроқ, Xiaomi Mi 10 смартфонининг стандарт версияси ушбу кўрсаткичда 560 000 балл тўплаганлиги ҳақида хабар берилганди. Бугун AnTuTu компанияси янги рекорд ҳақида маълумот берди. Бу рекорднинг эгаси Xiaomi Mi 10 Pro бўлиб чиқди.Манбанинг хабар беришича, Xiaomi Mi 10 Pro қарийб 600 000 балл тўплаган ва олдинги энг яхши натижани қайд этган қурилмани қарийб 30 000 баллга ортда қолдирган.

Смартфон тасвирнинг янгиланиш тезлиги 120 GHz бўлган ёнлари қайрилма экран, якка чипли Qualcomm Snapdragon 865 тизими, камида 8 ГБ LPDDR5 оператив хотира ва 128 ГБ флеш-хотирага эга бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, смартфон 50х зум ва 8К/30fps видео ёзадиган 108 мегапикселли камерага, стерео карнайлар ва 66 ватт тезкор зарядлаш имконига эга бўлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Xiaomi Mi 10 Pro тақдимоти 13 февралда бўлиши кутимоқда.

ЎҚИНГ: AnTuTu январь ойидаги энг кучли смартфонлар рўйхатини эълон қилди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.