Apple баҳоси $752 млрд. долларга тенглашди

Apple баҳоси $752 млрд. долларга тенглашди

2 май куни Apple 2017 йилнинг I квартали, яъни бу йилнинг II молиявий кварталига оид натижаларни эълон қилди. Ушбу даврда америкалик технология ишлаб чиқарувчиси янгиланган талқинда бозорга чиқарилган iPhone, iPad ҳамда Apple Watch’ни ҳисобга олмаганда, янги маҳсулот намойиш қилмагани боис, ундаги иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари юқори эмас. Қизил корпусли iPhone 7 ҳамда янги 9,7 дюймли планшет эса март ойининг охирларида сотувга чиқарилди.

Таҳлилларга кўра, бу кварталда iPhone смартфони савдоси пасайган. Шунга қарамасдан, акциялари фонд бозорида эркин муомалада сотиладиган акциядорлик жамиятлари орасида Apple ҳозир ҳам энг қиммат компания номини сақлаб турибди. Сўнгги биржа баҳоларига кўра, калифорниялик гигант баҳоси $752 млрд. долларга тенглашган. 2013 йилда Apple брендининг қиймати 87,3 миллиард долларга баҳоланган эди. 2015 йилда ‘cf бренд баҳоси 128,3 млрд доллар бўлган. 2016 йил арафасида Apple қиймат 13,7 фоизга ошиб, 145,9 млрд долларни ташкил қилган.

2016 йилнинг 31 декабрида якунланган 2017 йилнинг I молиявий чорагига кўра, Apple рекорд даражада, яъни $78,4 млрд, фойда олган ва бунинг $17,9 млрд. доллари соф даромад. Таҳлиллар 2017 йилнинг навбатдаги молиявий даврида компания $51,5-$53,5 млрд фойда кўришини кўрсатмоқда.

Анъанага кўра, чораклик ва йиллик молиявий натижалар эълон қилингач, Apple мавжуд саволларга жавоб бериш мақсадида, айни пайтда ўз веб-сайтида аудиотрансляция тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.