Apple яна бир илғор гаджетни ишлаб чиқариб, сота бошлади

Apple яна бир илғор гаджетни ишлаб чиқариб, сота бошлади

Энди селфига тушиш учун махсус таёқчага ҳам ҳожат қолмаган кўринади. Боиси, Hover Camera Passport — камера ўрнатилган митти квадрокоптер қурилмаси селфини юқори масофадан олиш имконини беради. Фото ҳамда видео олишга мўлжалланган ушбу эксклюзив қурилма Apple томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Hover Camera дрони 242 грамм вазнга эга. Углерод толасидан тайёрланган учар-камера кафтга осон ва қулай қўнади.Уни iPhone’га мўлжалланган махсус илова ёрдамида бошқариш мумкин. Иловада бир нечта парвоз режимлари жорий қилинган. Мисол учун “Orbit” режимида гаджет эгасининг ён-атрофини, “360 Spin” режимида эса 360 даражали панорамани, “Body-Tracking” режимида фойдаланувчи югураётганида ёки юраётганида унинг танасини тўлиқ суратга олади.

13 мегапикселли камера сенсорига эга дрон олган суратлар унинг доимий ички хотирасига ёзиб олинади ва уларни смартфонга симсиз алоқа орқали кўчириш мумкин.

Hover Camera Passport дронининг бош вазифаси – селфига олиш. Шунингдек, учувчисиз гаджет 4K сиғимли панорама видеоларни тасвирга олиш, хўжайинининг орқасидан учиб юриш каби кўникмаларга эга. Мазкур дронда кадр олиш ёки видео тасвирга олиш учун махсус қўл ишорасининг ўзи кифоя қилади. Дрон соатига 30 км масофада парвоз қилиш имконига эга. Hover Camera Passport тўлиқ қувват билан 10 минут парвоз қила олади.

Hover Camera Passport дронини бошқариш жуда осон. Уни кафтга қўйиб кўтарганда қурилма ҳавога парвоз қилади. Apple’нинг ёзишича, селфи-дрон олаётган манзарани тўғрдина тўғри iPhone ёки iPad экранида кўриш ҳам мумкин.

Hover Camera Passport дронини айни пайтда Apple корпорациясининг расмий сайтидан, шунингдек, АҚШ, Канада, Хитой, Гонконг ва Буюк Британия давлатларидаги дистрибьютор компаниялардан харид қилиш мумкин. Селфи-дрон нархи 499 долларга баҳоланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!