АҚШ Қуролли кучлар сафини геймерлар ҳисобига тўлдирмоқчи

  •   DiMaX
  •  1297
  •  26.09.2018 17:35

АҚШ Қуролли кучлар сафини геймерлар ҳисобига тўлдирмоқчи

Америка Қўшма Штатлари бу йилда ўз сафларини тўлдиришга қийналмоқда. Мазкур муаммонинг ечими сифатида эса ОАВ ва ижтимоий тармоқларда, шунингдек ўйинлар индустриясида реклама кампаниясини бошламоқчи.

ЎҚИНГ: Ҳазил эмас: АҚШ армияси урушда шиллиққуртдан фойдаланмоқчи

Хабарларга кўра, армия сафларига ёшларни айнан киберспорт тадбирлари иштирокчилари орасидан излашмоқчи. Жумладан, шутерлар ишқибозлари Counter-Strike мусобақаларидаёқ қуролли кучлар сафларига ёзилишлари мумкин бўлади.

Шу кунларда АҚШ армияси вакилларининг эълон қилган ҳисоботига кўра, қуролли кучлар сафининг тўлдирилиши бу йил рекорд даражада тушиб кетган. Кейинги 13 йил давомида илк бора аскар ёллаш режаси бажарилмаган. Шу боис ҳам Facebook, Twitter, Instagram, Twitch ва бошқа ижтимоий тармоқларда ҳамда ўйинларда реклама бериш орқали сафларни тўлдиришга ҳаракат қилишмоқда. Аскарлар ўйин мусобақаларида ва кўргазмаларда расмий кийим-бошлари билан иштирок этишади – бу ҳам ёшларни армияга ёзилишга ундайди.

ЎҚИНГ: Ким биринчи бошлайди? Россия, АҚШ ёки Хитой

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!