Барча мактаблар очилса, онлайн ўқиш тўхтатиладими? Вазирлик масъули изоҳ берди

  •   DiMaX
  •  785
  •  20.10.2020 08:49

Барча мактаблар очилса, онлайн ўқиш тўхтатиладими? Вазирлик масъули изоҳ берди

АОКА залида Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда ўқувчилар учун онлайн таълим борасидаги муҳим саволга ҳам жавоб берилди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Бепул кириладиган сайтлар рўйхатини кенгайиб, муддати ҳам узайди!

Барча мактаблар очилса, онлайн ўқиш тўхтатиладими? Ёки хоҳлаган ота-она боласини онлайн ўқитишни давом эттирса бўладими?

 Бутун дунёдаги сингари, юртимизда ҳам коронавирус пандемияси ҳали барқарорлашгани йўқ. Шу сабабли гибрид шаклдаги таълим ҳали давом этади, дейди мутахассис.

Яъни фарзанди саломатлигидан хавотир оладиган, уйдаги карантин ҳолати яхши бўлмаган ота-оналар фазандларини масофавий шаклда таълим олишни давом эттиришлари мумкин. Бугунги кунда Республикамиздаги 10 008 та мактабдан 9 990 таси яъни 99,8 фоизи тўлақонли равишда ишламоқда. Ўқувчилардан 4,5 млн. нафари, яъни 72% анъанавий, қолган 1,7 млн нафари, яъни 28% онлайн шаклда таҳсил олмоқда.

Ўқувчиларнинг масофавий шаклда таълим олиши бекор қилинган тақдирда ҳам бугун Онлайн-мактаб лойиҳаси узатилаётган телеканаллардан қўшимча таълим олиш учун фойдаланиш кўзда тутилган, бу эса ҳудудлардаги кўпчилик мактаблардаги ўқувчиларга сифатлироқ қўшимча таълим олиш учун имконият беради.

ЎҚИНГ: Оnline-maktab дарслари узатиладиган телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар