Beeline чексиз трафик билан ТВ томоша қилиш мумкин бўлган янги авлод онлайн-кинотеатрини ишга туширмоқда

  •   DiMaX
  •  2198
  •  12.04.2019 11:17

Beeline чексиз трафик билан ТВ томоша қилиш мумкин бўлган янги авлод онлайн-кинотеатрини ишга туширмоқда

Энг йирик алоқа оператори Beeline Uzbekistan янги авлоддаги рақамли маҳсулот – Beeline TV мультиплатформали хизматини тақдим этмоқда. Beeline абонентлари учун кундалик ва ойлик обуна доирасида томоша қилиш учун бепул телевидение, шу жумладан, бепул телеканаллар, минглаб хорижий фильмлар ва телекўрсатувлар, мамлакат санъаткорларнинг эксклюзив концертлари ва клиплари, ўзбек спектаклларининг телеверсиялари ва мультфильмларнинг кенг тўпламлари.

ЎҚИНГ: “Beeline Uzbekistan" бош директори: 100 млрд сўмдан ортиқ даромадимиз рақобатдошлар фойдасига олиб қўйилган

Beeline TV орқали видео-контент кўрилган чоғида, Beeline абонентларнинг интернет-пакетларидан трафик сарфланмайди ва мобил интернет учун балансдан маблағ ечилмайди.

Beeline TV – бу Beeline абонентлари учун мобил трафик чекланмаган мамлакатдаги янги хизмат. Бу телефон рақами орқали оддий рўйхатга ўтиш тизими бўлиб, оилавий томоша учун жуда қулай бўлган бир нечта профилларни яратиш имконияти, телеканалларни аввалдан кўриш, ёки кейинроқ томоша қилиш имконияти ва «паузадаги эфир», эслатмали интерактив дастур қўлланмаси ва ота-она назорати. Кунлик обунанинг имтиёзли нархи 499 сўмдан, ойлик обуна эса 9 999 сўмдан бошланади.

Бундан ташқари, Beeline TV абонентлари МДҲдаги энг йирик онлайн кинотеатр ва Beeline Uzbekistan‘нинг ҳамкори бўлган кенгайтирилган ivi каталогидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

«Ivi учун бу минтақадаги илк ҳамкорлик! Эндиликда Beeline Uzbekistan абонентлари Beeline TV‘га интеграция қилинган ivi каталогидаги фильмлар, телекўрсатувлар ва мультфилмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар. Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон томошабинлари учун лицензияли кино оламини янада қулайроқ бўлишга имкон беради ва Beeline абонентлари учун кино кўришнинг янги имкониятларини очади. Бизнинг фильмотекамизда абонентлар юқори сифатли эксклюзив премьералар, янги рус кинолари, оммабоп сериаллар, шунингдек мультфилмлар ва мультсериалларни томоша қилиб завқ олишади», – дея ivi онлайн-кинотеатрининг халқаро ривожлантириш бўйича директори Артём Егоренков воқеани шарҳлади.

ЎҚИНГ: Тошкент вилоятида Beeline’ни портлатмоқчи бўлган таҳдидчи қўлга олинди

Ivi контенти билан биргаликда Beeline абонентлари мамлакат санъаткорларининг эксклюзив концерт ва видеоклипларини ҳам томоша қилиш имкониятига эга бўладилар.

«Beeline TV – бу кўп йиллар давомида абонентларнинг истакларини кузатиш орқали яратилган маҳсулотдир. Видео контентни истеъмол қилиш ҳажми, рақамли саводхонлик ва янги маҳсулотлар учун талаблар ҳар йили ўз навбатида ўсиб бормоқда ва янги ечимлар талаби ортиб бормоқда. Кўпгина тестлар, сўровлар, бозор тадқиқотлари ва таҳлиллари, шунингдек Beeline Uzbekistan‘нинг бозор етакчиси сифатида узоқ муддатли тажрибаси инновацион ва қулай платформа яратишга имкон берди. Чексиз интернет трафиги билан кунига 499 сўмлик телевидение томоша қилиш қобилиятига эга онлайн кинотеатр бизга рақамли технологиялар нуқтаи назаридан мижозларимиз билан ҳамнафас эканлигимиздан далолат беради», – деди Beeline Uzbekistan’нинг мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича директори Ғайрат Маҳкамов.

Beeline TV мультиплатформали хизматидан Android ва iOS операцион тизимида ишлайдиган мобил қурилмалар учун мўлжалланган дастур сифатида, шу номдаги web-ресурсда, ҳамда SMART TV функцияли телевизорларида фойдаланиш мумкин.

«Digital-маҳсулотнинг бозорга чиқиши билан бирга, трафикни истеъмол қилишдан ташқари, ҳуқуқий контентнинг зарурлиги ва долзарблиги ҳам эътиборга олинади, шоу-бизнес учун янги воқеа бошланади, – дейди ўзбек эстрадаси юлдузи Улуғбек Раҳматуллаев. – Менинг жамоам ва мен бу ечим мамлакат эстрада юлдузлари учун зарур бўлганига аминмиз. Beeline TV бизнинг томошабинларимизга ва мухлисларимизга ўзларига керак бўлган нарсани бир неча тугмага босиш натижасида топа оладиган платформадир».

Маҳсулот ва уни ёқтириш шартлари билан батафсил www.beeline.uz сайтида танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Фильмларни онлайн томоша қилган ҳолда трафикни тежаш: янги йил маслаҳатлари