“Beeline Uzbekistan" бош директори: 100 млрд сўмдан ортиқ даромадимиз рақобатдошлар фойдасига олиб қўйилган

“Beeline Uzbekistan

- Биргина сўнгги йил давомида телеком ва монополияга қарши тартибга солувчиларнинг ёрдами билан Beeline'нинг радиочастота спектрининг сезиларли қисми ва 100 млрд сўмдан ортиқ даромади интерконнектнинг тугатиш мақсадида рақобатдошларининг фойдасига олиб қўйилган, - дейди “Beeline Uzbekistan"нинг бош директори Дмитрий Шуков Spot'га берган интервьюсида.

Шунингдек, Дмитрий Шуков республикадаги АКТ фаолиятига ҳам тўхталиб ўтган. Хусусан, директор ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон президенти 2018 йилни "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилганда Beeline'да технологик, энг муҳими АКТдаги доимий ютуқларга умид қилганлигини, афсуски, бир йил ўтиб бугун ушбу имконият қўлдан бой берилганини айтган. 

Шу билан бирга, турли инстанциялар тармоқ ривожланишига кўпроқ инвестицияларни жалб этишни тавсия этмоқда. Айнан Beeline камида ярим йилдан буён ташқи интернет-каналга чиқиш имкониятини монополиялаштирмаслик ғоясини илгари сурганлигини, 2020 йилга келиб халқаро тармоқларга чиқиш ҳуқуқи барча ўйинчиларга берилиши ҳақидаги хабарларнинг тарқалиши бу йўналишда ривожланиш бўлишига янги умид бағишлаганини таъкидланган.

ЎҚИНГ: Наманганда уяли телефонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилади

Дмитрий Шуковнинг фикрича, гап, ҳатто, тўртта мобил алоқа операторининг иккитаси давлатга тегишли бўлган оғир бозор тузилиши ҳақида бормаяпти. Бу ҳеч қандай саволларни ҳам келтириб чиқармайди, чунки вазият шуни тақозо этмоқда. Бироқ бошқарувчининг йилдан-йилга солиқ тўловчилар ва хусусий операторлар ҳисобига давлат операторлари ва преференцияларга берадиган имтиёзлари кишини ҳайратга солади. Бутун дунёда давлат корхоналари, айниқса сервис соҳасидаги корхоналар кўпинча паст самарали бўлишади: улар бир хил шароитларда кўпроқ ресурслардан фойдаланишса-да кам натижаларга эришишади. Uzmobile эса бундан мустасно.

Beeline раҳбарининг фикрича, миллий телекоммуникация тарихида фойдаланувчилар интернет тезлиги ва сифати борасида Инновацион ғоялар ва технологиялар йилидаги каби ҳали ҳеч қачон бунчалик салбий фикрда бўлмаган. Одамлар бутун дунё YouTube ва Facebook хизматларидан нега эркин фойдаланаётган пайтда Ўзбекистонда фақатгина VPN орқали уланиш мумкинлигига тушунмай ҳайратда қолмоқдалар.

- АКТ фақатгина бозор шароитида ривожланаётганлигини англаб етилмагунга қадар бюджет янги йўқотилган технологик ривожланиш йилларидан катта йўқотишларга дучор бўлади. Ривожланган АКТ соҳасининг асосий бенефициари эса абонент ва умуман иқтисодиётдир,-деган “Beeline Uzbekistan"нинг бош директори.

ЎҚИНГ: Телекоммуникация тармоқларини кенгайтиришда яна бир ҳамкорлик бошланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!