Beeline Жиззах вилоятида тармоқни кенгайтирмоқда

Beeline Жиззах вилоятида  тармоқни кенгайтирмоқда

Beeline алоқа оператори Жиззах вилоятида 3G тармоғи қопламининг дойраси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Ғаллаорол шаҳрининг Мустақиллик кўчасида янги база станцияси ўрнатилди ва бу яқин оралиқда жойлашган туманларда ҳам алоқа сифатини яхшилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнги вақт мобайнида Жиззахда 10дан зиёд 3G база станциялари ишга туширилди. Бу эса ҳудуд аҳолиси юқори тезликдаги мобиль Интернет ва сифатли алоқа имтиёзларидан фойдалана олишларига имкон беради, деб Beeline хабар бермоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!