Beeline муқобил энергия манбаларидан фойдаланмоқда

Beeline муқобил энергия манбаларидан фойдаланмоқда

Қуёш энергетикаси истиқболли соҳа, унинг нури эса янгиланувчи энергия манбаси ҳисобланади. Ўзбекистонда қуёшли кунлар кўплиги сабабли қуёш энергетикасидан фойдаланиш технологияси оммалашиб бормоқда. Йирик алоқа оператори Beeline база станцияларига қуёш панелларини ўрнатди. Сирдарё вилоятида жойлашган шундай станциялардан бири ҳақида uzreport.uz сайти хабар қилади.

Компания техник директори қуёшдан энергияси олишнинг афзалликларидан шовқинсизлиги, ишончлилиги ва панеллар узоқ муддат хизмат қилишини санаб ўтди. Директор фикрига кўра, қуёш нури мамлакатнинг барча ҳудудида бор, қуёш панеллари шамол генераторларидан афзалроқ, чунки ўрнатиш учун жой танламайди.

Сирдарёдаги Beeline база станцияларига 24та қуёш панели ўрнатилган бўлиб, ҳар бири 200 Ватт қувватга эга. Қуёш қаттиқ қиздирганда тизимнинг тўла қуввати 4,8 КВтни ташкил этади

Beeline мутахассислари босқичма-босқич “яшил” энергетикага ўтиш ва янгиланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш компаниянинг олдига қўйган вазифаларидан бири эканини таъкидлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!