Beeline Тошкент ресторанларида Wi-Fiни ишга туширади

Beeline Тошкент ресторанларида Wi-Fiни ишга туширади

Мамлакатнинг йирик алоқа операторларидан Beeline Тошкент шаҳридаги “Ёлки-палки” ва Brauhaus ресторанларида ҳамда Poytaxt савдо-кўнгилочар марказида Wi-Fi хизматини ишга туширди. Энди Beeline абонентлари Wi-Fi пакетларидан фойдаланиб тезкор интернетдан баҳраманд бўладилар (нархлар: 30 дақиқаси 1,99, 60 дақиқаси 2,99 ва 180 дақиқаси 4,99 доллар).

Unitel тижорат директори Максим Ефремов Beeline мижозларга хизмат кўрсатишни янада ривожлантириши ҳақида ахборот берди. Интернетдан фақат Beeline абонентлари олдиндан ҳисоб-китоб асосида фойдалана оладилар. Мижоз ҳисобидан тўғридан-тўғри маблағ ечиб олинади, агар ўз ҳисобида интернет трафик бўлса, у сақланиб қолади. Тармоқнинг номи Beeline Wi-Fi.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!