Beeline Wi-Fi хизмати Самарқандда кенгаймоқда

Beeline Wi-Fi хизмати  Самарқандда кенгаймоқда

Beeline алоқа оператори Самарқанд шаҳри, Беруний кўчаси, 144а манзили бўйича жойлашган Fresco кафесида Wi-Fi хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Эндиликда Beeline абонентлари тезкор Интернетнинг барча имкониятларидан соатига $0,50 эвазига фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш чоғида трафик чекланмайди.

Beeline‘нинг аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fi‘дан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.

Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида ва Beeline Uzbekistan мобиль иловасида.