Бепул Wi-Fi сони бўйича Москва иккинчи ўринда

Бепул Wi-Fi сони бўйича Москва иккинчи ўринда

PricewaterhouseCoopers консалтинг компанияси экспертлари кўчалардаги бепул Wi-Fi пунктлари сони бўйича Москвани иккинчи ўринга муносиб кўришди. Биринчи ўринда Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри.

m24.ru сайти хабар беришига кўра, Нью-Йорк, Токио ва Сингапур бешликка кирган.

Москва ҳокимияти бутун шаҳар бўйича ягона Wi-Fi тармоғини яратишни мақсад қилган. Ҳозир метрода, айрим йўналишлардаги автобусларда ва баъзи бекатларда бепул Wi-Fi бор. Бундан ташқари 10та паркда ҳам бепул Wi-Fi мавжуд. Бу тармоққа смартфон, планшет ёки ноутбук воситасида боғланиш учун Mosgortrans_Free уланишни топгач, SMS ёрдамида авторизация қилинади.

Аввалроқ, Москва транспорт департаменти ерусти транспортлари бекатларига Wi-Fi ўрнатишни бошлаган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.