Билл Гейтс “яшил энергетика”ни сармоялаштиради

Билл Гейтс “яшил энергетика”ни сармоялаштиради

АҚШлик улкан тадбиркор ва филантроп Билл Гейтс маблағини йирик жамғарма тузишга сарфлайдиган бўлди. Кўплаб сармоячиларига эга бу жамғарма экологик тоза энергия ишлаб чиқариш устида тадқиқотлар олиб боради. Бу лойиҳага миллиардер мўмай маблағ сарфлашни кўзлаган.

Microsoft раҳбари, шунингдек, яқин беш йил ичида кўплаб инновацион кашфиётлар амалга оширилиши ва улар иқлим муаммоларига ечим бўлишини айтган.

Эслатиб ўтамиз: Билл Гейтс кўп марта дунё бойлари рўйхатида етакчилик қилган. 2015 йилдаги рейтингда 76 млрд доллари билан ҳануз биринчи ўринда бормоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.