Bluenero: илк ақлли аквариум намойиш қилинди

  •   Saroy
  •  722
  •  06.09.2018 13:11

Bluenero: илк ақлли аквариум намойиш қилинди

Юқори технология оддий аквариумларгача етиб борди. Энди улар ҳам ҳақиқий гаджетга айланади.  Bluenero оддий аквариумга ўхшайди, амма унда бутун бошли функциялар тўплами яширинган.

Биринчи навбатда Bluenero аквариуми сувни тозалашнинг автоматик тизими билан таъминланган. Шу билан бирга, сувнинг туз ва кислоталиги даражасини кузатиб борувчи датчиклар ҳам бор. Емак ҳам махсус бўлмага солиб қўйилади ва жадвал бўйича сувга ташланади.

Ўқинг:Тим Кук Apple’да нега инновация йўқлигига тушунтириш берди

Аквариумда смартфонлардаги иловаларга уланиш учун Bluetooth ва Wi-Fi мавжуд. Унинг ёрдамида сув ҳолатини назорат қилиш, нур таратиш тизимини тўғрилаб туриш мумкин. Балиқчалари ҳақида қаттиқ қайғурадиганлар учун аквариумда камера бор, уларни  масофадан туриб кузатиб туриш мумкин.

ЎҚИНГ:Google'дан "иссиққина" PixelBook'ни қарши олинг

 «Ақлли» аквариумнинг 60 литрлиги 399 доллар, 100 литрлиги эса 549 доллар туради. Аквариумлар келаси йилнинг сентябр ойларида сотувга чиқарилади.

Мазкур  Bluenero лойиҳасини IndieGoGo майдончасида энди  ишга туширишди. Ҳозирча мўлжалланган 25 минг долларнинг 13 минг доллари йиғилди, аммо фондни шакллантиришнинг охирги муҳлатигача яна бир ой бор.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!