Бош прокуратура Telegram’да ўз расмий каналини очди

  •   DiMaX
  •  1703
  •  22.06.2018 19:34

Бош прокуратура Telegram’да ўз расмий каналини очди

Ўзбекистон Республикасида давлат идоралари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, уларнинг халқ билан ўзаро мулоқотини янада яхшилаш ишлари жадаллашмоқда. Жумладан, кўплаб масъул шахсларнинг, идораларнинг ижтимоий тармоқларда саҳифалари ва мессенжерларда каналлари фаолият юритмоқда.

ЎҚИНГ: АКТ вазирининг саҳифаси Facebook'дан расмий мақом олди

Шунингдек, энди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳам Telegram мессенжерида ўзининг «Prokuratura.uz» расмий каналини ишга туширди. Унга аъзо бўлиш учун мессенжерда @uzbprokuratura никини излашингиз ёки шу ерданоқ https://t.me/uzbprokuratura ҳаволаси орқали ўтишингиз мумкин.

Мазкур Telegram-каналда Бош прокуратура фаолиятига оид хабарлар ўзбек ва рус тилларида бериб борилмоқда. Шунингдек, батафсил хабарлар http://telegra.ph платформасида алоҳида нашр этиб борилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли.

ЎҚИНГ: Порталнинг 500 000-фойдаланувчисига махсус совға бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!