Бу йил янги Galaxy Note чиқадими?

Бу йил янги Galaxy Note чиқадими?

Galaxy Note серияси Samsung учун жуда аҳамиятли. Оригинал Galaxy Note тақдимотидан сўнг ҳар йили камида битта мазкур линейкадаги флагман тақдим қилинади. Бироқ Galaxy Note фанатлари ҳафсаласини пир қилган ҳолда бу йил янги Galaxy Note флагмани чиқмайди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Z Fold 3 ва унинг асосий техник жиҳатлари TENAA сайтида пайдо бўлди

Ўтган йили Samsung биратўла Galaxy Note линейкасини тўхтатмоқчи экани ва Galaxy Note 20 ҳамда Galaxy Note 20 Ultra мазкур линейканинг энг сўнгги қурилмалари бўлиши ҳақида миш-мишлар юрган эди.

Galaxy Note 20 Ultra & Note 20

Лекин Samsung'нинг IT ва Мобил Коммуникациялар бўлими раҳбари Ко Донг-Жин бу йили ўтказилган 52-йиллик Samsung акционерлари йиғилишида компания келаси йили Galaxy Note смартфонини тақдим қилишини маълум қилган эди.

Афтидан, Samsung бу йил Galaxy Note 21 (агар чиққанида, шундай номаланар эди) моделини чиқармаганига сабаб глобал чип танқислиги ҳамда Galaxy S21 Ultra'нинг S Pen'ни қўллаб-қувватлаши бўлган. Келаси йили чип танқислиги муаммоси минималлашиши билан компания Galaxy Note смартфонини чиқаришни мақсад қилган.

Агар бу йил янги Galaxy Note олишни режа қилган бўлсангиз, бу режангизни ўзгартиришингизга тўғри келади. Унинг ўрнига Galaxy Note 20, Galaxy Note 20 Ultra ёки Galaxy S21 Ultra сотиб олсангиз бўлади. S21 Ultra'нинг расмий ғилофини сотиб олсангиз, қурилмада S Pen'дан фойдаланиш мумкин. Ёки яна бир ой кутиб Galaxy Z Fold 3 харид қилсангиз ҳам бўлади. Бу қурилма ҳам S Pen стилусини қўллаб-қувватлайди.

Агар Samsung келаси йили янги Galaxy Note сериясини намойиш қилса, қурилмалар катта Super AMOLED экран, экраности селфи камераси, AMD mRDNA2 графикали Exynos 2200 чипи ҳамда тезкор симли, симсиз қувватланувчи катта сиғимли аккумуляторга эга бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung 11 август санасида тақдим этишни режалаштираётган гаджетлар маълум бўлди