Chrome’ни секинлаштираётган реклама ва вируслардан осонгина қутуламиз!

  •   DiMaX
  •  824
  •  28.11.2018 15:19

Chrome’ни секинлаштираётган реклама ва вируслардан осонгина қутуламиз!

Ҳозирда бутун дунёда энг кенг қўлланилаётган браузерлардан бири Google Chrome ҳисобланади. Лекин баъзи ҳолларда унинг кенгайтмалари ёки бошқа омиллар ушбу дастурнинг тезлигини пасайтириб қўяди.

ЎҚИНГ: Google Chrome 70 браузери: асосий эътибор хавфсизликка қаратилди

Хуллас, шу каби халақит берувчи элементлардан қутулиш учун браузернинг ўзига жорий этилган жиҳоздан фойдаланиш мумкин. Бу жудаям осон:

  1. Chrome браузерини очамиз, унинг манзил қаторига chrome://settings/cleanup ёзувини териб (ёки мана шу ердан нусхалаб ташлаб), «Enter» тугмачасини босамиз..
  2. Текширувнинг тугашини кутамиз – бу бир неча дақиқа давом этиши мумкин.
  3. Топилган барча элементларни ўчирамиз.

Ёдда тутинг, ушбу жиҳоз фақат Chrome браузерининг ишлашига халақит бераётган кенгайтмалар ва жараёнларнигина излайди, яъни у тўлақонли антивирус эмас. Лекин қуйидаги ҳолларда ундан фойдаланиш мумкин:

  1. Бирор кенгайтмани ўчириб бўлмай қолганида.
  2. Браузернинг бошланғич саҳифаси («Домашняя страница») ўз-ўзидан алмашиб қолганида.
  3. Браузерда реклама кўпайиб, тез-тез қалқиб чиқаверса.
  4. Chrome жуда секинлашиб қолганида.

Агарда Chrome’ни ўзидаги ушбу жиҳози орқали тозалаганингиздан кейин ҳам ўша муаммолар қолган бўлса, у ҳолда тўлақонли антивирусдан фойдаланишга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Windows’даги барча вирусларни даф қилувчи бепул дастур

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!