ColaPhone? Интернетда илк Coca-Cola смартфони рендерлари тарқалди!

ColaPhone? Интернетда илк Coca-Cola смартфони рендерлари тарқалди!

Coca-Cola бренди шу даражада таниқлики, бутун дунёнинг 94 фоизи унинг қизил-оқ рангли логотипини танийди. Шундай компания смартфон ишлаб чиқарса ким ҳам олмайди дейсиз? Кеча Twitter'да ишончли инсайдерлардан бири, Ice Universe, Coca-Cola логотипи туширилган смартфон рендерини кўрсатди.

Смартфоннинг Coca-Cola логотипи туширилган қизил градиентли орқа томони тўлиқ кўрсатилган рендерда иккита катта юмалоқ камералар ва LED чироғини кўришингиз мумкин. Бир қарашда смартфон Realme 10 смартфонини эслатиб юборади ёхуд бу ўша смартфоннинг ўзи.

Шунингдек, Twitter'да ColaPhone саҳифаси ҳам пайдо бўлди. У дунёдаги энг таниқли саккизта смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар: Samsung, Apple, Xiaomi, Oppo, OnePlus, Huawei, Nothing ва Realme расмий саҳифаларига обуна бўлган. Эҳтимол, бу ҳаваскор мухлис томонидан очилган аккаунт бўлиши ҳам мумкин.

Миш-мишларга кўра, ColaPhone жорий йилнинг биринчи чорагида, феврал ёки март ойида Ҳиндистонда тақдим қилинади. Афсуски, бошқа маълумотлар ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Янги Spark сотувга чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!