Common Sense Media: катталар ўсмирлардан кўра экран олдида кўп вақт ўтказади

Common Sense Media: катталар ўсмирлардан кўра экран олдида кўп вақт ўтказади

Common Sense Media ташкилоти одамларнинг смартфон, компьютер ва телевизор экранлари олдида қанча вақт сарфлашини аниқлаш мақсадида АҚШ аҳолиси ўртасида тадқиқот ўтказди, деб ёзмоқда Market Watch.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, одатда ўсмирларнинг гаджетлар билан кўп вақт ўтказишидан нолиган катта ёшдаги аҳоли вакиллари бир сутка давомида ўртача  9 соат 22 дақиқа турли қурилмалар экрани олдида банд бўларкан. Ушбу вақтнинг 18 фоизигина иш учун сарф этиларкан, қолган қисми эса турли “ижтимоий фаоллик”ка бағишланади (телекўрсатувлар томошаси, видеоўйинлар ва интернет). Сўровда қатнашганларнинг 50 фоизи бир сутка мобайнида 8 соатда кўп экранлар олдида вақт ўтказишини маълум қилган.

Болаларга келсак, улар кун давомида 4,5 соат, ўсмирлар эса 6,5 соат экранлар олдида банд бўлишаркан. Психологлардан бирини айтишича, бунга у қадар салбий ёндашиш керак эмас, сабаби ўсмирлар ижтимоий тармоқларда ўз дўстлари билан мулоқот қилади ва бу уларга шахс сифатида шаклланишга ёрдам беради.