CorsPower 7 флешка ва ташқи батарея вазифасини бажаради

CorsPower 7 флешка ва ташқи батарея вазифасини бажаради

CorsPower компанияси ҳам ташки аккумулятор, ҳам флешка вазифасини бажарадиган CorsPower 7 қурилмасини ишлаб чиқариш учун маблағ йиғишни бошлаб юборди, деб хабар бермоқда 4PDA.

CorsPower 7 гаджетига LG томонидан ишлаб чиқарилган 1000 мА/ст сиғимли литий-полимер аккумулятордан ташқари, 256 ГБгача бўлган флешкаларни қўллаб-қувватлайдиган microSD слот ҳам ўрнатилган. Бу эса турли файлларни смартфон, планшет ёки ноутбукдан алоҳида жойда сақлаш имкониятини беради.

dH662vz14siFq7xUVbkFU9ALAm0GxDx

CorsPower 7 ёрдамида USB слот орқали бир вақтда иккита қурилмани зарядлаш мумкин. Бундан ташқари, гаджет симсиз зарядлаш функциясига эга. Аккумулятор 1000 марталик зарядлаш циклида ҳам ўз хусусиятларини яхши сақлаб қолади.