Давлат солиқ қўмитаси электрон хизматлар порталини ишга туширди

Давлат солиқ қўмитаси электрон хизматлар порталини ишга туширди

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси синов тартибида солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталини ишга туширди. Бу ҳақда, қўмита матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

ALjkJT14610714112236_b

«Электрон солиқ хизматлари» портали аҳолига ва бизнес вакилларига хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, хизматларнинг кўрсатилиши билан боғлиқ маъмурий чиқимларни камайтириш, бунинг натижаси ўлароқ фуқароларнинг кўрсатилаётган солиқ хизматларидан мамнунлик даражасини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Порталда мурожаат йўллаш, қабулга ёзилиш, ҳисобга қўйдириш, ҳисобот жўнатиш, маълумотнома ва кўчирмалар олиш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш сингари 26 турдаги хизматдан фойдаланиш мумкин. Синов тартибида ишга туширилган 10 га яқин хизмат тури алоҳида гуруҳга ажратилган. Айрим хизматлар учун электрон имзонинг бўлиши талаб этилади.

Солиқ тўловчиларнинг турли категориялари, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар учун шахсий кабинетлар мавжуд. Кабинетда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китобларни ҳамда солиқ органлари билан ёзишмаларни кузатиш мумкин.

Солиқ тўловчилар ҳар бир хизматга баҳо бериши, унга изоҳ ёзиши мумкин бўлиб, бу солиқ органларига фуқароларнинг фикрини ўрганиш ҳамда уларнинг таклифларига тезкор жавоб қайтариш имкониятини беради.

Бир ой давомида солиқ хизматлари ҳам янги портал, ҳам қўмитанинг асосий сайти орқали кўрсатилади.

Манба: Daryo.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!