DeePoon M2 VR-шлемига смартфон ҳам, компьютер ҳам керак эмас

DeePoon M2 VR-шлемига смартфон ҳам, компьютер ҳам керак эмас

Аксарият замонавий виртуал воқелик шлемлари (Virtual Reality, VR) ўз ишида смартфон ёки ташқи ҳисоблаш техникалари — дейлик, ўйин қурилмаси ёки компьютерга уланишни тақозо этади. Бироқ Sulon Q каби шлемлар бундай “нуқсон”дан ҳоли. Навбатдаги DeePoon M2 номини олган янги гаджет ҳам қўшимча қурилмаларга эҳтиёж сезмайди.

Янги гаджет ишланмасида ARM компанияси мутахассислари иштирок этди. DeePoon M2 таркибидан Samsung Exynos 7420 процессори асосида ишлайдиган мини-компьютер ўрин олган. Мазкур процессор саккизда ядродан иборат: ARM Cortex-A57 ва ARM Cortex-A53 квартетлари. Тасвирни қайта ишлаш учун ARM Mali-T760 MP8 интеграцияланган контроллери ўрнатилган.

Шлем, шунингдек, 3 Гб LPDDR4-1600 тезкор хотира, 32 Гб ҳажмли флеш-модул, икки диапазонли Wi-Fi симсиз алоқа адаптери ва Bluetooth 4.0 контроллери билан ҳам таъминланган.

Гаджет таркибидан диагонали 5,7 дюйм сифатли OLED-дисплей ўрин олган бўлиб, пикселлар сиғими 2560 × 1440 га тенг. Тасвирни фокуслаш имконияти ҳам мавжуд. Қурилма 3000 мАсоат ҳажмли аккумулятордан қувват олади.

Шлем ишлаб чиқарувчиси АҚШда 620 доллардан дастлабки буюртмаларни қабул қилишни бошлади.

Бундан аввалроқ Sulon Technologies компанияси AMD компанияси билан ҳамкорликда тўлиқ автономлаштирилган Sulon Q шлемини ишлаб чиқишга киришгани маълум қилинган эди. Фойдаланувчи ҳаракатини назорат қилувчи махсус тизим вазифасини ички датчиклар ва олд панелдаги иккита камера бажариб, улар реал вақт режимида теварак атрофнинг 3D-харитасини тузади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!