Девид Гуетта сунъий интеллект ёрдамида Эминемнинг овозини сохталаштирди

Девид Гуетта сунъий интеллект ёрдамида Эминемнинг овозини сохталаштирди

Франсиялик DJ ва мусиқа продюсери, Девид Гуетта, ўзининг феврал ойи бошидаги чиқишларининг бирида машҳур реппер Эминемнинг овози дипфейк қилинган мусиқани оммага тақдим қилди.

"Мен ҳазил сифатида бир нарса яратдим ва у жуда яхши ишлади. Бунга ўзим ҳам ишонолмайман. Мен ўша AI (сунъий интеллект, СИ) ҳақидаги веб-сайтларни топиб олдим; асосан, сиз ўзингиз ёқтирган ҳар қандай санъаткор услубида қўшиқ матнини ёзишингиз мумкин. Шундай қилиб, мен ""Future Rave" ҳақида Эминем услубида шеър ёз" деб ёздим. Ва мен овозни қайта ярата оладиган бошқа AI веб-сайтига бордим. Мен унга матнни киритдим... Ва мен қўшиқни қўйдим ва одамлар ақлдан озишди!" дейди у.

Девид Гуетта айнан қайси сунъий интеллект платформаларидан фойдаланганлигини очиқламаган, лекин Интернет аҳолиси сўзларига кўра, у қўшиқ матнини ёзиш учун ChatGPT, уни Эминем овозига айлантириш учун эса Uberduck ёки FakeYou'дан фойдаланган.

Маршалл Метерс ёхуд Эминем эса ҳалигача бошқалар унинг овозидан рухсациз фойдаланганига муносабат билдирганича йўқ. Шунга қарамай, Гуетта қўшиқни сотувга чиқармаслигини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Samsung ҳам "сунъий интеллект интеграциялашуви пойгаси"га қўшилиши мумкин

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!