Динамикда ҳам, камерада ҳам, хотира ва батареяда ҳам муаммо: фойдаланувчилар Google Pixel 3 ва 3 XL смартфонларидан шикоят қилмоқда

  •   Saroy
  •  513
  •  22.10.2018 12:38

Динамикда ҳам, камерада ҳам, хотира  ва батареяда ҳам муаммо: фойдаланувчилар Google Pixel 3 ва 3 XL смартфонларидан шикоят қилмоқда

Pixel 3 ва 3 XL смартфонларининг савдосига старт берилгандан кейин бир неча кун ўтгач, Google’га нисбатан фойдаланувчилар томонидан шикоятлар ёғила бошлади. Чамаси, янги «пикселларда» анчагина муаммолар пайдо бўлган. Улар камерада ҳам, батареяда ҳам бор. Қолаверса, шикоятларда динамик ва хотирада ҳам муаммолар мавжудлиги таъкидланмоқда.

Pixel 3 моделининг тезкор хотираси 4 ГБ. Лекин у кўп вазифаларни бажара олмаяпти. Гап шундаки, фон режимида кўпи билан  учтагина илова фаоллигини сақлаб қолмоқда, қолганларини қайтадан ишга туширишга тўғри келмоқда.

Айримларнинг фикрича, «пикселлар» учун  4 ГБ озлик қилади, яна бир мумаммо Android 9.0 Pie'да пайдо бўлган.  Adaptive Battery функцияси фойдаланилаётган иловаларни автоматик равишда ёпиб қўяди.

ЎҚИНГ:$49 долларлик Google смартфонлари Android 8.1 Oreo'да ишлайди

Олд камера стереодинамиклари буғилган овозга эга ва юқори частотани удда қила олмаяпти. Pixel 3 XL’да эса динамикларнинг бирида овоз паст даражада чиқади, бошқасида аксинча, жуда баланд.  Google’дагиларнинг таъкидлашича, бунга кучайтиргичда янги технологиянинг қўлланиши сабаб бўлган. Кўринишидан, қурилмаларни ишлаб чиқариш жараёнида нимадир нотўғри кетган.

Бундан ташқари, камера ўзи суратга олган расмни сақлай олмаяпти ва бу ҳам етмагандек, у секин ишлаяпти, 3,5 мм бўлган USB Type-C адаптери дам-бодам ўчиб қолмоқда, Google Assistant’ни созлаш чоғида  смартфон осилиб қолади, Google Calendar янгиликларни жўнатмайди, айрим аккумуляторлар эса қувватини аранг бир соатча ушлаб тура олади.

Мазкур муаммоларнинг аксарият қисми дастурий муаммолардир. Шу боис Google  уларни бемалол ҳал эта олади, деб умид қилмоқда экаспертлар.

ЎҚИНГ:Google янги Pixel смартфонлари ва бошқа гаджетлари тақдимотига таклиф этмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!