Google янги Pixel смартфонлари ва бошқа гаджетлари тақдимотига таклиф этмоқда

  •   DiMaX
  •  739
  •  07.09.2018 16:20

Google янги Pixel смартфонлари ва бошқа гаджетлари тақдимотига таклиф этмоқда

Ушбу кузда кутилаётган йирик тақдимотлардан бири Google анжуманидир. Компания мазкур тадбирнинг кунини маълум қилиб, журналистларни унга таклиф қила бошлади.

ЎҚИНГ: Google’дан Pixel 3 ва Pixel 3 XL: анонси ҳам маълум қилинди

Компания ушбу конференцияда Pixel 3 ҳамда Pixel 3 XL смартфонлари, Pixelbook 2 хромбуки ҳамда Google Ассистент татбиқ этилган смарт-дисплейни кўрсатиши кутилмоқда. Намойиш 9 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади.

Миш-мишларга қараганда, компания булардан ташқари Pixel Buds симсиз қулоқчинининг иккинчи авлодини, Google Home туркумидаги янги смарт-колонкани ҳамда навбатдаги авлод Chromecast 3 рақамли медиаплеерини ҳам намойиш этиши мумкин. Смарт-соатни эса бу йил кутмасак ҳам бўлади – бу ҳақда яқинда Google раҳбари айтиб ўтган.

ЎҚИНГ: Тақдим этилмаган Google Pixel 3 XL аллақачон «қора бозор»да сотиляпти! (+«жонли» видео ва суратлар)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.