DisplayMate синовларида Samsung Galaxy Note 10+ дисплейи нақ 12 та рекордни янгилади!

DisplayMate синовларида Samsung Galaxy Note 10+ дисплейи нақ 12 та рекордни янгилади!

Galaxy S10 DisplayMate'нинг дисплей синовларида ўн иккитадан кўп рекордларни янгилаган эди. Энди эса кейинги авлод флагмани, Galaxy Note 10+, ҳам шунга ўхшаш натижани қайд этди.

Смартфон экрани абсолют ранг аниқлиги, контраст ва интенсивлик шкаласи бўйича рекорд қўйди. Автоматик ранг бошқаруви функцияси контент тасвирланишида энг тўғри ранг профили танланишини кафолатлайди, шу учун дисплей режимлари ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади.

Агар режимни қўлда танламоқчи бўлсангиз, DCI-P3 Natural режими 0.4 JNCD (JNCD — Just Noticeable Color Difference; ранглар ўртасидаги жуда кичик фарқ) даражадаги (янги рекорд) Абсолют ранг тиниқлигига эриша олади. "Deep Red" OLED сабабли Note 10+ экрани DCI-P3'да 100% лик натижа кўрсатган илк смартфон бўлди. sRGB Natural Mode ҳам 0.4 JNCD натижа ҳосил қилади. Маълумот учун, ушбу режим камера ва телевизорлардаги расм ва видеолар учун оммавий равишда қўлланилади.

Samsung Galaxy Note 10+ нинг экрани аввалги смартфонларникидан ёрқинроқ ҳамдир. Юқори ёруғилк режими ёқилганда, максимал ёруғлик кўрсаткичи 778 нитга етади. Бу Note 9 кўрсатган натижадан 10% юқорироқ саналади. Максимал ёруғлик ҳам рекорд даража 1,308 нитга тенг.

Бироқ кўриш бурчаклари унчалик ҳам мукаммал эмас. 30° бурчакда оқ рангга ўтиш кўрсаткичи 2.8 JNCD'га тенг. Тўғри, бу фарқ ўта сезиларли даражада бўлмаслиги мумкин, лекин Galaxy S10'да бу 0.7 га тенг эди. Ҳар иккала смартфон ҳам 30° бурчакдан кўрилганда экран ёруғлиги 24% камроқ бўлади.

Қуйида Note 10+ нинг экрани такрорлаган ёки янгилаган 12 та рекордлар рўйхатини келтириб ўтамиз:

•Энг баланд абсолют ранг аниқлиги (0.4 JNCD) — Кўринишидан мукаммал даражадан фарқ қилмайди

•Энг баланд тасвир контрасти ва интенсивлиги шкаласи аниқлиги (2.17 гамма) — Кўринишидан мукаммал даражадан фарқ қилмайди

• Тасвир таркибининг ўртача даражаси (APL) билан ранг аниқлиги ва интенсивлик шкаласида энг кичик ўзгариш (0.8 JNCD) — Кўринишидан мукаммал даражадан фарқ қилмайди

•Тасвир таркибининг ўртача даражаси билан тасвир контрасти ва интенсивлик шкаласида энг кичик ўзгариш (0.03 гамма) — Кўринишидан мукаммал даражадан фарқ қилмайди

•Тасвир таркибининг ўртача даражаси билан максимал ёрқинлигининг энг кичик ўзгариши (6 фоиз)

•OLED смартфонларда энг баланд тўлиқ экран ёруғлиги (100% APL'да 793 нит)

•Дисплейнинг максимал ёруғлигининг энг юқори даражаси (паст APL учун 1,308 нит)

•Энг катта ички ранг гаммаси (113% DCI-P3 ва 142% sRGB/Rec. 709)

•Экраннинг энг кичик нур қайтариши (4.3 фоиз)

•Атроф ёруғлигида энг баланд контраст даражаси (100% APL учун 184 ва Максимал ёруғлик учун 304)

•Кўриш даражасида энг паст ёруғлик фарқи (30° да 24 фоиз)

•Кўринадиган энг баланд эркан резолюцияси 3K (3040х1440)

ЎҚИНГ: DxOMark: Samsung Galaxy Note 10+ 5G - камерафонлар қироли!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!