Дунё бўйлаб машҳур шахсларнинг яшаш жойларига кўра харита яратилди

Дунё бўйлаб машҳур шахсларнинг яшаш жойларига кўра харита яратилди

MapBox'да хариталар бўйича сенёр дизайнер ва географ, Топи Тюканов, таниқли одамларни уларнинг яшаш жойларига кўра кўриш имконини берадиган интерактив харита яратди. Қизиғи шундаки, сиз унда нафақат машҳур инсонларни қаерлик эканликларини, балки исмлари устига босиш билан уларнинг машҳурлик даражаси, жинси ва тирик ёки йўқлигини билиб олишингиз (каттароқ ҳарфлар билан узоқдан ҳам кўринадиган исм эгалари юқорироқ рейтингга эга).

Маълум бўлишича, харитада келтирилган ҳар бир исм эгаларининг машҳурлик индекси Википедия ва Викимаълумотлар базасига асосланиб, Nature томонидан ўтказилган тадқиқотлардан фойдаланган ҳолда аниқланган. Айтиш керакки, сиз харитадаги нуфузли одамларни маданият, илм-фан, лидерлик ёки спорт йўналишларига кўра филтрлашингиз ёки ундан оддий харита каби фойдаланишингиз мумкин.

Платформада Ўзбекистонга қарайдиган бўлсак, сиз харитани яқинлаштирмасдан олдин Ал-Хоразмий, Авиценна ёхуд Ибн Сино, Амир Темур ва Бобур каби таниқли тарихий шахсларга кўзингиз тушади. Ёки харитани янада яқинлаштириш билан президент Шавкат Мирзиёев жиззахлик, миллиардер Алишер Усмонов ва футболчи Одил Аҳмедов наманганлик эканлигини билиб олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Президент: "IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди"

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!