Эд Шираннинг ҳали чиқарилмаган қўшиқларини ўғирлаган хакерга ҳукм ўқилди

Эд Шираннинг ҳали чиқарилмаган қўшиқларини ўғирлаган хакерга ҳукм ўқилди

Таниқли қўшиқчи, Эд Шираннинг ҳали оммага тақдим қилинмаган икки қўшиғини ўғирлаган ва криптовалютага сотиб юборган 23 ёшли хакерга қамоқ жазоси берилди, дея хабар бермоқда BBC.

Британиянинг Ипсвич шаҳрилик хакер, Адриан Квиатковски қўлга олинганидан сўнг, унинг қаттиқ дискидан Эд Ширан, реппер Lil Uzi Vert ва яна бошқа 90 га яқин артистларнинг 1263 та ҳали чиқарилмаган қўшиқлари топилган. У буларни артистларнинг рақамли аккаунтларига бузиб кириш орқали қўлга киритган. Лондон полициясига кўра, Адриан қўшиқларни сотиш орқали 131 минг фунт стерлинг ишлаб топган.

Маълум бўлишича, ушбу иш бўйича тергов бир неча қўшиқчилар Нью-Йорк прокуратурасига Spirdark номли кимдир уларнинг аккаунтларини бузиб киргани ва уларнинг контентини онлайн сотаётгани ҳақида хабар берганидан кейин АҚШ расмийлари томонидан 2019 йилда бошлаган. Текширувлар натижасида Spirdark'нинг криптовалюта аккаунтини очиш учун қўлланилган электрон почта Адриан Квиатковскига тегишли экани аниқланган. Шунингдек, аккаунтлардан бирини бузиш учун фойдаланилган IP адрес унинг Буюк Британиядаги уй манзилига боғланганлиги ҳам маълум бўлган. 2019 йил сентябрида эса хакер Лондон полицияси томонидан ҳибсга олинган.

Жорий йилнинг август ойида келиб, Адриан Квиатковски судда компютер материалларига рухсатсиз киришда учта, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материални сотишда 14 та, жиноий мулкни конвертация қилишда битта ва жиноий мулкка эгалик қилишда иккита айбловларни, шу билан бирга, қўшиқларни Bitcoin'га алишганини тан олган ва бунинг учун унга бир ярим йиллик қамоқ жазоси берилган.

ЎҚИНГ: Nokia патент шартлари бузилганлиги сабаб иккита компания билан судлашмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!